Всё сдал! - помощь студентам онлайн Всё сдал! - помощь студентам онлайн

Реальная база готовых
студенческих работ

Узнайте стоимость индивидуальной работы!

Вы нашли то, что искали?

Вы нашли то, что искали?

Да, спасибо!

0%

Нет, пока не нашел

0%

Узнайте стоимость индивидуальной работы

это быстро и бесплатно

Получите скидку

Оформите заказ сейчас и получите скидку 100 руб.!


ўшимча шарт нинг хал аро шартномалар у у и фанидаги ўрни

Тип Реферат
Предмет Государство и право
Просмотров
1054
Размер файла
28 б
Поделиться

Ознакомительный фрагмент работы:

ўшимча шарт нинг хал аро шартномалар у у и фанидаги ўрни

“Қўшимча шарт”нинг халқаро шартномалар ҳуқуқи фанидаги ўрни.

“Қўшимча шарт” деганда исталган давлат ёки халқаро ташкилот томонидан халқаро шартномани имзолаш, ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ҳамда унга қўшилиш чоғида ушбу давлат ёки халқаро ташкилотнинг ушбу шартноманинг баъзи бир қоидалари унга нисбатан қўлланмаслик хохиш истагини эълон қилишнинг ҳар қандай ёзма шаклига айтилади. Қўшимча шарт шартноманинг маълум бир қоидаларини уни қабул қилаётган давлат учун бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўналтирилган юридик ҳужжат эканлиги билан халқаро шартномалар ҳуқуқининг энг нозик нуқталаридан бири ҳисобланади. Қўшимча шарт давлатлар амалиётида турли хил номланади. Инглиз тилида “Clause”, француз тилида “Reserve” рус тилида эса оговорка деб номланади.

Қўшимча шарт қабул қилинишининг энг асосий ҳуқуқий асослари сифатида 1969 йилда қабул қилинган “Халқаро шартномалар тўғрисида”ги Вена Конвенциясининг 19-23 моддаларини олиш мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Халқаро шартномалар тўғрисидаги қонунинг 24 моддасида ҳам қўшимча шарт тўғрисида ўрнатиб қўйилган. Лекин миллий қонунчиликда уни қўллаш усуллари, тартиби ва мезонлари аниқ белгилаб қўйилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Қўшимча шартлар ёзма шаклда шартлашувчи томон давлатларига ва шартлашувчи томон ташкилотларига шунингдек шартнома иштироксҳчиси бўлиш ҳуқуқига эга давлатларга маълумот тариқасида етказилиши шарт. Таъсис шартномаларига нисбатан қабул қилинган қўшимча шартлар ҳам халқаро ташкилотнинг ваколатли органига ёки уни бошқариш ваколати берилган давлатга ёзма равишда билдирилиши шарт.[1]

Қўшимча шартларни қабул қилувчи томонларнинг сонига кўра турлаш мумкин:

· Бир томонлама қўшимча шартлар;

· Кўп давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинган қўшимча шартлар.

Халқаро шартномани имзолаш вақтида давлатлар биргаликда шартноманинг айрим бандларига қўшимча шарт киритишлари мумкин. Халқаро ташкилотлар ёки давлатлар томонидан биргаликда қабул қилинган қўшимча шартлар унинг бир томонламалилик хусусиятига таъсир этмайди. Яъни давлатлар исталган вақтда бу шартларни бир томонламалилик асосида олиб ташлашлари ёки яна қўшимча тариқасида шартлар қўйиши мумкин. БМТнинг Халқаро ҳуқуқ комиссияси томонидан 2008 йилда қабул қилинган махсус доклад биргаликдаги қўшимча шартни юридик жиҳатдан йўл қўйиладиган халқаро ҳуқуқий ҳаракат сифатида белгилаб берган.

Қўшимча шартларни бевосита шартномаларнинг иштирокчилари сонидан келиб чиққан ҳолда белгилаш мақсадга мувофиқ. Икки томонлама шартномаларга нисбатан қабул қилинган қўшимча шартлар, кўп томонлама шартномаларга нисбатан қабул қилинган қўшимча шартлар ва ниҳоят халқаро ташкилотларнинг таъсис ҳужжатларига нисбатан қабул қилинган қўшимча шартлар. БМТ Халқаро ҳуқуқ комиссиясининг сўнгги 2008 йилдаги махсус Докладига мувофиқ икки томонлама шартномаларга нисбатан қабул қилинадиган қўшимча шарт фанга ва амалиётга олиб кирилди. Унга кўра Икки томонлама шартноманинг имзоланиши ёки парафирланиши вақтида у кучга кирмай туриб шартноманинг баъзи қоидаларига ўзгартириш киритиш учун бошқа томонни шунга мажбурлаш мақсадида қабул қилинадиган юридик акт қўшимча шарт ҳисобланади.[2] Лекин, фикримизча ушбу ҳолат қўшимча шартдан кўра кўпроқ сиёсий мазмундаги биртомонлама баёнот мазмунига мос келади. Икки томонлама қўшимча шартлар бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда ушбу қўшимча шарт ҳужжати бўйича бекор қилинган ёки ўзгартирилган қоидалар иккинчи давлатнинг розилиги билан қонуний ҳисобланади. Ўз навбатида ушбу қоидалар эса иккинчи давлат учун кучини сақлаб қолади. Бунга ўхшаш икки томонлама қўшимча шартларни амалиётда учратиш мумкин.

Давлатлар шартномага нисбатан қўшимча шарт киритаётган вақтда унинг амалиётда қўлланила бошланиши халқаро ҳуқуқ қоидаларига мувофиқ тан олинган бўлиши лозим. Одатда тан олиш расман амалга оширилмасада, давлатларнинг ушбу қўшимча шартларга қарши чиқмаслиги ёки сукут сақлаши одат тариқасида унинг қонунийлигини тан олишга асос булади. Қўшимча шартларнинг тасдиқлашни талаб қилмайдиган, тасдиқ талаб қиладиган ва тақиқланган ҳолатлари бўлади. Кучга киришни тасдиқлаш талаб этилмайдиган қўшимча шартлар бевосита у йўналтирилган шартномада қўшимча шарт киритилиши мумкин бўлган моддалар кўрсатиб қўйилган ҳолда айнан шу моддалардан бири ёки ҳаммасига нисбатан киритиладиган қўшимча шартга айтилади. Бироқ, ушбу турдаги халқаро шартномаларда кўрсатилган моддалардан ташқари бўлган моддаларга қўшимча шарт қўллаш мумкин эмас. Бундай тартиб Халқаро шартномалар тўғрисидаги Вена Конвенциясининг 20-моддасида ҳам белгилаб қўйилган. Лекин ушбу ҳолатда ҳам шартномада шарт киритиш бўйича махсус тартиб ўрнатилган бўлса, ана шу тартибга амал қилиш зарур[3].

Қўшимча шартларни қўллаш қуйидаги уч ҳолатда мумкин эмас деб топилган.

Қўшимча шарт бевосита шартнома билан тақиқланган бўлса;

Шартнома фақат айрим унда белгиланган қўшимча шартларнигина киритиш мумкинлигини назарда тутган бўлса;

Юқоридаги икки ҳолатдан ташқари бўлган шартнома мақсади ва объекти билан мос келмайдиган қўшимча шарт.[4]

Амалиётда шундай шартномалар учрайдики, унда фақатгина қўшимча шарт қўлланилиши тақиқланадиган моддалар кўрсатилиб ўтилиб бошқа моддаларга шартноманинг мақсад ва вазифаларига путур етказмаган ҳолда қўшимча шарт қўллаш мумкин бўлади. Ушбу турдаги шартномаларга қўлланилган қўшимча шартлар тасдиқ талаб қиладиган қўшимча шартлар ҳисобланади. Чунки бундай турдаги қўшимча шартларга шартномада иштирок этаётган бошқа томонлар рози бўлиши талаб этилади.[5] Тақиқланган қўшимча шартлар эса шартноманинг мазмун моҳиятини унинг объекти, предмети, мақсад ва вазифаларини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин бўлган қўшимча шартлардир. Халқаро амалиётда бундай турдаги қўшимча шартларни қабул қилиш уни қабул қилган вақтдан ҳақиқий эмас деб топилади. Қўшимча шарт шартномани халқаро ҳуқуқнинг умумий императив нормаларига зид келадиган тарзда ўзгартирадган тарзда қабул қилниши мумкин эмас.

Халқаро ташкилотларнинг таъсис ҳужжатларига нисбатан киритиладиган қўшимча шартлар ҳақида сўзлаганда шуни таъкидлаш лозимки, бундай турдаги қўшимча шартлар халқаро ташкилот марказий органи ва унга аъзо давлатларнинг кўпчилик розилиги ёки конценсус розилиги билан киритилади. Чунки, ушбу турдаги қўшимча шартлар ўзининг хусусиятига кўра халқаро ташкилотнинг мақсад ва вазифаларига зид келмаслиги биринчи устувор вазифа ҳисобланади.[6]

Халқаро шартномалар тўғрисидаги Вена Конвенциясининг 20-моддаси 3 бандига мувофиқ Таъсис ҳужжатлари ҳисобланган ҳужжатларга қўшимча шартларни тан олишни агар улар тасис ҳужжатларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, ушбу ташкилотнинг ваколатли органи ҳал этади.[7]

Қўшимча шарт амал қилиш муддатига кўра: муддатли; муддатсиз; ва маълум ҳаракатни талаб қилувчилардан ташкил тапган. Муддатли қўшимча шартларда бевосита унинг амал қилиш муддати кўрсатиб қўйилади. Муддатсиз қўшимча шартлар эса номуайян вақт мобайнида амал қилади. Маълум ҳаракатни талаб қилувчи қўшимча шартлар кўпроқ бошқа давлат ёки халқаро ташкилотга таъсир ўтказиш мақсадида қабул қилинган бўлиб, унда асосан қўшимча шартнинг тугаши асосан маълум воқеаларнинг содир бўлишига боғлиқ қилиб қўйилади. Бундан турдаги қўшимча шартлар асосан иқтисодий манфаатларни кўзлаб қўлланилади.

Қўшимча шартларни қабул қилиш процедураси миллий ва халқаро ҳуқуқнинг ўзаро тўқнаш келадиган нуқтаси ҳисобланади. Халқаро шартноманинг депозитарийси ҳисобланган халқаро ташкилотлар амалиётига назар соладиган бўлсак, унда давлатни вакиллигини амалга ошираётган шахс қуйидаги ҳолларда қўшимча шартни қабул қилувчи шахс ҳисобланиши мумкин:

a) Ушбу шахс қўшимча шарт қабул қилинаётган шартнома матнининг аутентиклигини ўрнатишга тегишли ваколатлари бўлиши ёки давлатнинг ушбу шартнома нормаларининг мажбурийлигини ифода этиш ваколати берилган бўлса; ёки

b) Амалиётдан ёки бошқа ҳолатлардан вакил шахснинг давлат ва халқаро шаткилот номадан фаолият олиб бораётгани ҳеч қандай махсус ваколатларсиз маълум бўлса (Ташқи ишлар вазири, халқаро ташкилот ҳузуридаги доимий вакил).

Қуйидаги шахслар ўзларининг мансаб ваколатлари доирасида ҳеч қандай махсус ваколатларсиз қўшимча шарт қабул қилишда давлатни ифода этувчи шахс сифатида қабул қилиниши мумкин:

a) Давлат бошлиқлари, ҳукумат бошлиқлари ва ташқи ишлар вазирлари;

b) Халқаро конференцияларда давлатлар шартномага қўшимча шарт қабул қилиш мақсадида махсус вакил этиб тайинлаган вакиллар;

c) Халқаро ташкилот ёки унинг бирор бир органида давлат томонидан махсус вакил қилиб қўйилган шу ташкилот доирасида қабул қилинадиган шартномаларга қўшимча шарт қабул қилиш ҳуқуқига эга вакил;

d) Халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналар раҳбарлари;

Ички доирада қўшимча шарт қабул қилувчи махсус органни ва процедурани белгилаш ҳар бир давлат ёки халқаро ташкилотнинг ички ҳуқуқи ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси амалиётига тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисидаги қонунининг 24 моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси шартномаларини имзолаш, ратификация қилиш, тасдиқлаш, қабул қилиш ёки шартномаларга қўшилиш чоғида шартнома шартларига амал қилган ҳолда ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ тарзда қўшимча шарт қабул қилиниши мумкин.

Қўшимча шарт исталган вақтда иглари қабул қилинган тартибда олиб ташланиши мумкин.[8]. Аммо, миллий қонунчилигимизда қўшимча шарт қабул қилиш процедурасини ўзида мужассамлаштриган ягона ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Амалиётда эса қўшимча шарт қабул қилишда шартномани хусусиятига кўра уни қабул қилувчи орган унга қўшимча шарт киритади. Яъни, давлатлараро, Президент томонидан имзоланган ва Олий Мажлис томонидан ратификация қилишни, тасдиқланишни талаб қиладиган шартномаларга қўшимча шартлар қоида тариқаси Олий Мажлистомонидан киритилади. Худди шундай имзоланган аммо Олий Мажлисдан ратификация ёки тасдиқланишни талаб қилмайдиган шартномаларга қўшимча шартлар бевосита Президент томонидан киритилади. Давлатлараро, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати тасарруфига кирувчи масалалар бўйича имзоланган шартномалар ва барча ҳукуматлараро ва идоралараро шартномаларга қўшимча шартлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан киритилади.Ҳукуматларо ва идоралараро шартномаларга қўшимча шарт киритиш таклифи билан шартноманинг тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин. Ташқи ишлар вазирлиги бу таклифни ўрганиб чиқиб уни Вазирлар Маҳкамасига киритади. Ташқи иқтисодий фаолият масалалари бўйича имзоланган ҳукуматлараро ва идоралараро шартномаларга қўшимча шарт киритиш таклифини Ташқи иқтисодий алоқалар инвестиция ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилган ҳолда тўғридан тўғри Вазирлар Маҳкамасига киритиши мумкин.

Халқаро амалиётда қўшимча шарт қабул қилингандан сўнг уни давлатнинг миллий қонунчилиги нормалари бузилган ҳолда қабул қилинганлигини важ қилиб уни ҳақиқий эмас деб топишга йўл қўйилмайди.

Агарда депозитарий нуқтаи назаридан қўшимча шарт ҳақиқий эмас деб ҳисобланса, депозитарий қўшимча шарт муаллифига уни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўладиган ҳолатларни билдиради. Муаллиф давлат қўшимча шартни шу тарзда қолдирса унда депозитарий халқаро ташкилот ва унга аъзо мамлакатларга қўшимча шартнинг қабул қилиш билан юзага келадиган ҳуқуқий муаммоларни кўрсатган ҳолда уни ҳақиқий эмас деб топиш таклифи билан мурожаат қилади. БМТнинг Халқаро ҳуқуқ комиссияси Докладига мувофиққўшимча шарт қабул қилиш вақтида уни қабул қилишга сабаб бўлаётган асосларни қўшимча шарт қабул қилинаётган юридик ҳужжатда кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб ўтилган. Фикримизча асосни кўрсатиш шартномадаги низоли бандларнинг бартараф этилишига хизмат қилади.

Агарда давлат шартномага қўшилиш, уни имзолаш, ратификация қилиш чоғида шарт киритадиган бўлса, муаллиф давлат ушбу шартноманинг ўзи учун мажбурийлигини тан олаётган вақтда қўшимча шартни ҳам қайтадан тасдиқлаши талаб этилади. Ушбу ҳолатда давлат шартномага қўшимча шарт билан қўшилган деб ҳисобланади.[9]

Қўшимча шартлар давлатнинг мақсадларини ва манфаатларини ҳимоя қилганлиги боис у шартнома моддалари ёки бандларига эмас балки, бошқа иштирокчи давлатларга ҳам қаратилган бўлиши мумкин. Бунда қўшимча шартни киритаётган давлат бутун шартномани ёки унинг муайян бандларини аниқ бир давлат ёки давлатлар билан муносабатларида амал қилмаслигини эътироф этади.

Бир сўз билан айтадиган бўлсак, замонавий халқаро шартномалар ҳуқуқида қўшимча шартнинг ўрни беқиёс. У орқали халқаро шартномани давлатлар ўз миллий манфаатларига мос равишда ишлатиш имкониятини қўлга киритадилар. Бундай қулайликлар, айниқса ривожланаётган мамлакатларга уларнинг глобаллашув жараёнига талофатларсиз мослашиб боришига имкон беради.


[1]Официальные отчеты шестьдесят третья сессия Комиссии международного права № 10 (А/63/10) 7 июля - 8 августа 2008 года www.un.org/documents/reservetions

[2]Официальные отчеты шестьдесят третья сессия Комиссии международного права № 10 (А/63/10) 7 июля - 8 августа 2008 года www.un.org/documents/reservetions

[3]Венская конвеция О праве международных договоров 23 мая 1969 года 20-ст п.1 www.humanities.edu.ru/db/msg/13807

[4]Венская конвеция О праве международных договоров 23 мая 1969 годаwww.humanities.edu.ru/db/msg/13807

[5]Официальные отчеты шестьдесят третья сессия Комиссии международного права № 10 (А/63/10) 7 июля - 8 августа 2008 года www.un.org/documents/reservetions

[6]Официальные отчеты шестьдесят третья сессия Комиссии международного права № 10 (А/63/10) 7 июля - 8 августа 2008 года www.un.org/documents/reservetions

[7]Венская конвеция О праве международных договоров 23 мая 1969 года 20-ст п.3 www.humanities.edu.ru/db/msg/13807

[8] Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро шартномалар тўғрисида”ги қонуни 22 декабрь 1995 й. № 172-Iwww.lex.uz

[9]Официальные отчеты шестьдесят третья сессия Комиссии международного права № 10 (А/63/10) 7 июля - 8 августа 2008 года www.un.org/documents/reservetions


Нет нужной работы в каталоге?

Сделайте индивидуальный заказ на нашем сервисе. Там эксперты помогают с учебой без посредников Разместите задание – сайт бесплатно отправит его исполнителя, и они предложат цены.

Цены ниже, чем в агентствах и у конкурентов

Вы работаете с экспертами напрямую. Поэтому стоимость работ приятно вас удивит

Бесплатные доработки и консультации

Исполнитель внесет нужные правки в работу по вашему требованию без доплат. Корректировки в максимально короткие сроки

Гарантируем возврат

Если работа вас не устроит – мы вернем 100% суммы заказа

Техподдержка 7 дней в неделю

Наши менеджеры всегда на связи и оперативно решат любую проблему

Строгий отбор экспертов

К работе допускаются только проверенные специалисты с высшим образованием. Проверяем диплом на оценки «хорошо» и «отлично»

1 000 +
Новых работ ежедневно
computer

Требуются доработки?
Они включены в стоимость работы

Работы выполняют эксперты в своём деле. Они ценят свою репутацию, поэтому результат выполненной работы гарантирован

avatar
Математика
История
Экономика
icon
159599
рейтинг
icon
3275
работ сдано
icon
1404
отзывов
avatar
Математика
Физика
История
icon
156450
рейтинг
icon
6068
работ сдано
icon
2737
отзывов
avatar
Химия
Экономика
Биология
icon
105734
рейтинг
icon
2110
работ сдано
icon
1318
отзывов
avatar
Высшая математика
Информатика
Геодезия
icon
62710
рейтинг
icon
1046
работ сдано
icon
598
отзывов
Отзывы студентов о нашей работе
63 457 оценок star star star star star
среднее 4.9 из 5
Тгу им. Г. Р. Державина
Реферат сделан досрочно, преподавателю понравилось, я тоже в восторге. Спасибо Татьяне за ...
star star star star star
РЭУ им.Плеханово
Альберт хороший исполнитель, сделал реферат очень быстро, вечером заказала, утром уже все ...
star star star star star
ФЭК
Маринаааа, спасибо вам огромное! Вы профессионал своего дела! Рекомендую всем ✌🏽😎
star star star star star

Последние размещённые задания

Ежедневно эксперты готовы работать над 1000 заданиями. Контролируйте процесс написания работы в режиме онлайн

Подогнать готовую курсовую под СТО

Курсовая, не знаю

Срок сдачи к 7 дек.

только что
только что

Выполнить задания

Другое, Товароведение

Срок сдачи к 6 дек.

1 минуту назад

Архитектура и организация конфигурации памяти вычислительной системы

Лабораторная, Архитектура средств вычислительной техники

Срок сдачи к 12 дек.

1 минуту назад

Организации профилактики травматизма в спортивных секциях в общеобразовательной школе

Курсовая, профилактики травматизма, медицина

Срок сдачи к 5 дек.

2 минуты назад

краткая характеристика сбербанка анализ тарифов РКО

Отчет по практике, дистанционное банковское обслуживание

Срок сдачи к 5 дек.

2 минуты назад

Исследование методов получения случайных чисел с заданным законом распределения

Лабораторная, Моделирование, математика

Срок сдачи к 10 дек.

4 минуты назад

Проектирование заготовок, получаемых литьем в песчано-глинистые формы

Лабораторная, основы технологии машиностроения

Срок сдачи к 14 дек.

4 минуты назад

2504

Презентация, ММУ одна

Срок сдачи к 7 дек.

6 минут назад

выполнить 3 задачи

Контрольная, Сопротивление материалов

Срок сдачи к 11 дек.

6 минут назад

Вам необходимо выбрать модель медиастратегии

Другое, Медиапланирование, реклама, маркетинг

Срок сдачи к 7 дек.

7 минут назад

Ответить на задания

Решение задач, Цифровизация процессов управления, информатика, программирование

Срок сдачи к 20 дек.

7 минут назад
8 минут назад

Все на фото

Курсовая, Землеустройство

Срок сдачи к 12 дек.

9 минут назад

Разработка веб-информационной системы для автоматизации складских операций компании Hoff

Диплом, Логистические системы, логистика, информатика, программирование, теория автоматического управления

Срок сдачи к 1 мар.

10 минут назад
11 минут назад

перевод текста, выполнение упражнений

Перевод с ин. языка, Немецкий язык

Срок сдачи к 7 дек.

11 минут назад
planes planes
Закажи индивидуальную работу за 1 минуту!

Размещенные на сайт контрольные, курсовые и иные категории работ (далее — Работы) и их содержимое предназначены исключительно для ознакомления, без целей коммерческого использования. Все права в отношении Работ и их содержимого принадлежат их законным правообладателям. Любое их использование возможно лишь с согласия законных правообладателей. Администрация сайта не несет ответственности за возможный вред и/или убытки, возникшие в связи с использованием Работ и их содержимого.

«Всё сдал!» — безопасный онлайн-сервис с проверенными экспертами

Используя «Свежую базу РГСР», вы принимаете пользовательское соглашение
и политику обработки персональных данных
Сайт работает по московскому времени:

Вход
Регистрация или
Не нашли, что искали?

Заполните форму и узнайте цену на индивидуальную работу!

Файлы (при наличии)

    это быстро и бесплатно